Сурхондарё вилоят ССБга янги раҳбар тайинланди
Жамият
−
18 Декабрь 2020
8246Cоғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хожибоевнинг тегишли буйруғи билан Сурхондарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош врачи лавозимида ишлаб келган Комил Муртазаевич Абдивохидов вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.
Маълумот учун, Комил Абдивохидов Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Термиз филиали директори, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ва бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари каби лавозимларда фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига янги бошлиқ тайинланганди.