Сурхонда 25 яшар ўқитувчи ўқувчи қизни зўрлагани айтилмоқда. Вилоят ИИББ муносабат билдирди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда “Сурхонда ўқитувчи вояга eтмаган қизни зўрлаб, уятсиз видеоларини интернетга тарқатдими!?” номли видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти Ички ишлар бош бошқармаси маълумот берди.

Жорий йилнинг 10 октябрь куни Бойсун тумани “Дубай” маҳалласида яшовчи (жой номи ва шахсларнинг исми шарифи ўзгартирилган) фуқаро Нурали Акрамов Бойсун туман ИИБга йўллаган аризаси юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан тергов олди текширув ҳаракатлари олиб борилган. 

Текширув  ҳаракатлари натижасига кўра, жорий йилнинг 25 сентябрь куни соат 22:00 лар чамасида туманинг “Дубай” маҳалласида яшовчи 1997 йилда туғилган, тумандаги мактабда ўқитувчи бўлиб ишловчи Низом Баҳодирович Соатов шу маҳаллада яшовчи вояга етмаган 2005 йилда туғилган (17 ёш) Фарида Нурали қизи Тошева билан маҳалла ҳудудидаги боғда учрашиб, вояга етмаган Тошевага нисбатан уятсиз, бузуқ, ғайри-ижтимоий ҳаракатлар қилиб, ушбу ҳолатни ўзига тегишли уяли телефон аппаратига видеотасвирга олган. Орадан 3 кун ўтиб, йигит видеони маҳалла фуқароларининг “Дубай” номли Telegram гуруҳига тарқатиб, вояга етмаган Фарида Тошеванинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириш орқали қасддан таҳқирлаб, ҳақорат қилгани аниқланган.

Судга оид тиббий-экспертиза текшируви бўйича, вояга етмаган Фарида Тошевага нисбатан зўрлик ишлатиб, номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш аломатлари аниқланмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 11 ноябрь куни Бойсун туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан фуқаро Низом Баҳодирович Соатов ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 140-моддаси 2-қисми (Ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириш орқали қасддан таҳқирлаб, ҳақорат қилиш)да назарда тутилган жиноят аломатлари мавжудлиги сабабли жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Судга оид тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, Низом Соатовнинг танасида бирор бир тан жароҳати ёки ундан қолган излари мавжуд эмаслиги аниқланган.

Вилоят ИИБ томонидан фуқаро Низом Соатовга нисбатан Бойсун тумани ИИБ ходимлари томонидан ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилган ёки содир этилмаганлигини аниқлаш мақсадида, хизмат текширув олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

813

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг