Суриянинг муваққат ҳукуматига ташқи ишлар вазири тайинланди

World

image

Бугун, 21 декабрь куни Асад Ҳасан ал-Шибоний Сурия муваққат ҳукуматига ташқи ишлар вазири этиб тайинлади. Бу ҳақда SANA хабар берди.

“Бош қўмондонлик жаноб Асад Ҳасан ал-Шибоний Суриянинг янги ҳукуматида ташқи ишлар вазирлиги раҳбари лавозимига тайинланганини эълон қилади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муҳаммад ал-Башир ўзининг Сурия муваққат ҳукуматининг раҳбари этиб тайинланганини эълон қилган эди. Асосий қўмондонлик қарорига кўра, унга муваққат ҳукуматни шакллантиришга ваколат берилган. Дастлабки режа бўйича бу 2025 йил 1 мартга қадар амалга оширилади.

Кейинчалик, Суриянинг янги ўтиш даври бош вазири Муҳаммад ал-Башир интервью бериб, унинг биринчи мақсадларидан бири чет элдаги миллионлаб суриялик қочқинларни қайтариш эканини айтди. Шунингдек, у мамлакатдаги барча машҳур қамоқхоналар ёпилишини айтган.  

 


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends