Суриянинг муваққат ҳукумати раҳбари интервью берди

Олам

image
Асад режимини ағдарган исёнчилар етакчиси ким? north_east

Асад режимини ағдарган исёнчилар етакчиси ким?

Суриянинг янги ўтиш даври ҳукумати бош вазири Муҳаммад ал-Башир президент Башар Асад ҳокимиятдан ағдарилганидан кейин одамларнинг барқарорлик ва осойишталикдан баҳраманд бўлиши учун вақт келганини айтди. Бу ҳақда у “Aljazeera”га берган интервьюсида сўз очди.

Шимоли-ғарбдаги исёнчилар маъмуриятининг собиқ раҳбари Муҳаммад ал-Башир “Ҳаят Таҳрир аш-Шом” ва унинг иттифоқчилари томонидан 2025 йил мартигача ҳукуматни бошқариш топширилганидан сўнг Дамашқда унинг янги ҳукумати аъзолари ва Асаднинг собиқ вазирлар маҳкамаси аъзолари иштирокида портфель ва муассасаларни топшириш масаласини муҳокама қилиш учун йиғилиш ўтказилган.

Шу ҳафтагача Муҳаммад ал-Башир Идлиб ва ​​Ҳалабнинг шимоли-ғарбий вилоятларида “Ҳаят Таҳрир аш-Шом” ҳукмронлик қиладиган ҳудудлардан ташқарида кам танилган. Ўзи тақдим этган маълумотларга кўра, у 2011 йилда фуқаролар уруши бошланишидан олдин электр муҳандиси сифатида ўқиган ва газ заводларида ишлаган. Январь ойида Башир “Ҳаят Таҳрир аш-Шом” ўз назорати остидаги ҳудудни бошқариш учун ташкил этган “Сурия қутқарув ҳукумати” (SG) бош вазири этиб тайинланган.

SG вазирликлар, маҳаллий идоралар, адлия ва хавфсизлик органларидан иборат давлат сифатида ишлаган, шу билан бирга ислом қонунлари асосидаги диний кенгашни сақлаб қолган.

“Бугун вазирлар маҳкамаси йиғилишини ўтказдик ва биз Сурия халқига хизмат қила оладиган конституциявий тизимга эга бўлгунимизга қадар кейинги икки ой мобайнидаги ишни осонлаштириш учун эски ҳукумат аъзоларини ҳамда Идлиб ва унинг атрофидаги ҳудудлар маъмуриятининг айрим раҳбарларини таклиф қилдик”, деган ал-Башир телеканал билан суҳбатда.

Суриянинг янги ўтиш даври бош вазири Муҳаммад ал-Баширнинг айтишича, унинг биринчи мақсадларидан бири чет элдаги миллионлаб суриялик қочқинларни қайтаришдир. Шунингдек, у мамлакатдаги барча машҳур қамоқхоналар ёпилишини айтган.

Айни пайтда пойтахт Дамашқда икки кунлик ёпилишдан сўнг ҳаёт аста-секин нормал ҳолатга қайтгандек кўринмоқда. Кўчаларда кўплаб пиёдалар ва машиналар ҳаракатлана бошлади, баъзи дўкон ва ресторанлар очиқ.

Исроил ҳарбийлари сўнгги 48 соат ичида Сурия бўйлаб қурол-яроғ захиралари, ҳарбий-денгиз кучлари объектлари ва аэропортларни нишонга олиб, юзлаб зарбалар берганини айтди. BBC'нинг ёзишича, сурияликлар Исроилнинг Асад режими қулаши билан бошланган авиазарбаларидан норози. У ердаги мусулмон уламонинг айтишича, сурияликлар келажакка кўз тикиб, тинч ва бирдам мамлакат бўлишини хоҳлайди.

“Биз миллатчилик, адолат ва қонун устуворлиги тамойиллари асосида қурилган, институтлар ҳурмат қилинадиган ва ҳамма учун тенг имкониятлар кафолатланган технократик давлат барпо этмоқчимиз”, деган уламолардан бири Шайх Абдул Раҳмон ал-Коукий.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муҳаммад ал-Башир ўзининг Сурия муваққат ҳукуматининг раҳбари этиб тайинланганини эълон қилганди. Унинг сўзларига кўра, бу қарор 10 декабрь куни қуролли қаршилик раҳбарияти, “Қутқарув ҳукумати” вакиллари ва эски ҳукуматнинг баъзи аъзолари иштирокидаги учрашувда қабул қилинган.

Маълумот учун, ал-Башир таълим олган соҳаси бўйича муҳандис ва юрист. У “Сурия қутқарув ҳукумати” раҳбари ҳисобланади. Шунингдек, ал-Башир “Ҳаят Таҳрир аш-Шом” гуруҳи етакчиси Абу Муҳаммад ал-Жалонийнинг яқин ҳамкори ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

“Сурия қутқарув ҳукумати” (SG)

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар