Суриядан олиб келинган самарқандликлар уйларига қайтди
Жамият
−
11 Январь 2021
7111Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бевосита назорати остида 2020 йилнинг 8 декабрь куни “Меҳр-3” операцияси орқали 98 нафар ўзбекистонлик аёллар ва болалар Ватанга қайтарилганди. Уларнинг 25 нафари аёл ва 73 нафари болалардан иборат эди. Қайтарилганлар орасида 4 нафар самарқандлик ҳам бор бўлган.
Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасининг хабар беришича, уларга барча ижтимоий-ҳуқуқий, тиббий ва психологик ёрдамлар кўрсатилган ва щз уйларига кузатилган.
“Бугун улар Тошкентдан вилоятимизга олиб келиниб, уйларига кузатилди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, “Меҳр” операцияси илк марта 2019 йилнинг май ойида ўтказилган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан, 156 нафар ўзбекистонлик, асосан аёллар ва болалар Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудидан Ватанга қайтарилган. Улар 30 май куни махсус авиарейсда Тошкент шаҳрига олиб келинган.
Шунингдек, “Меҳр-2” операцияси ўтган йилнинг октябрь муваффаққиятли якунланган. 10 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан ўзбекистонлик 64 нафар бегуноҳ бола махсус авиарейсда Тошкент шаҳрига олиб келинганди. Ироқ давлати ҳукумати ва ЮНИСЕФ Халқаро болалар ташкилоти билан ҳамкорликда она Ватанига қайтарилган бу болалар Ироқ давлати ҳудудида оғир шароитда яшаётган эди.
“Меҳр-2” инсонпарварлик амалиёти доирасида олиб келинган 39 ўғил ва 25 қиз боланинг орасида 14 нафар 3 ёшгача бўлган ҳамда 2 нафар ота-онасидан айрилган жажжи бола бор эди.
LiveБарчаси