Суриядаги жангларда қатнашган ўзбекистонлик қидирувга берилди (видео)

3-саҳифа

image

“Абу Валид“ лақаби билан ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига видеолар жойлаб бораётган Худоёр Бахтиёр ўғли Нуриддиновга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Худоёр Нуриддинов 1994 йил 27 сентябрда Фарғона вилоятининг Риштон туманида туғилган. Риштон туманининг "Тўрабод" МФЙ, Мустақилликнинг 22 йиллиги кўчаси 24-уйда доимий рўйхатда туради.

Унга нисбатан Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Жиноят кодексининг 1552 - моддаси (Террорчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида ўқувдан ўтиш, чиқиш ёки ҳаракатланиш), 159-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 223-моддаси (Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш), 2442-моддаси (Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган.

Худоёр Нуриддинов 2016 йилда Россияга меҳнат муҳожири сифатида бориб, у ерда халқаро террористик ташкилотларнинг ғоялари таъсирига тушган ва шундан сўнг Суриянинг Идлиб шаҳрига кетган. У ердан туриб олиб борган тарғибот ишлари туфайли бир неча Ўзбекистон фуқаролари жангларда қатнашиб, ҳалок бўлган. Айни пайтда у ўзининг YouTube ва бошқа саҳифаларида ўзининг жиноий қилмишларига диний тус берган ҳолда жиҳодга чорловларни давом эттирмоқда. Худоёр Нуриддинов томонидан юритилаётган саҳифалар Ўзбекистон ҳудудида тақиқланган ва у иштирок этган видеоларни сақлаш, олиб юриш ёки тарқатиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурияда ҳукуматга қарши кечаётган қуролли ҳаракатларда иштирок этаётган Ўзбекистон фуқароси Давлат Иброҳим ўғли Тиллабердиев қидирувга берилганди. У Туркиядаги халқаро террористик ва экстремистик ташкилот таъсирига тушган, шунингдек, 2019 йилнинг сентябрь ойида айланма йўллар орқали Сурияга чиқиб кетган. Ўша йили Тиллабердиев мазкур давлат ҳудудида “Тавҳид ва Жиҳод катибаси” халқаро террорчилик ташкилотининг Ҳавон ҳарбий базасида махсус тайёргарликдан ўтиб, Сурия ҳукуматига қарши қуролли ҳаракатларда иштирок эта бошлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия “Абу Валид“ Худоёр Бахтиёр ўғли Нуриддинов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг