Суриядаги терактда Эрон элчихонаси ходими ҳалок бўлди

Олам

image

Жорий йилнинг 15 декабрь куни номаълум террорчилар гуруҳи Сурия пойтахти Дамашқда Эрон элчихонасининг техник ходими машинасига кутилмаган ҳужум уюштирди. Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Исмоил Багай маълум қилди.

Аниқланишича, террорчилар ўт очган машина ичида Дамашқдаги Эрон элчихонасининг маҳаллий ходими Довуд Битафаф бўлган. У ҳужум оқибатида вафот этган.

“15 декабрь, якшанба куни террорчилар Эроннинг Дамашқдаги элчихонаси ходими Сайид Довуд Битафафнинг машинасига қарата ўт очди ва у ҳалок бўлди”, деган Исмоил Багай ўз баёнотида.

Багайнинг расмий вакили марҳумнинг оила аъзолари ва бутун Эрон халқига ҳамдардлик билдирган, шунингдек, ушбу жиноий ҳаракатни кескин қоралаган.

Эронлик дипломатларга кўра, Сурия ўтиш даври ҳукумати ушбу жиноят учун айбдорларни аниқлаш ва жазолаш учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурияда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг ҳарбий маслаҳатчилари қўмондони, генерал-майор Киямурс Ҳошимий ҳалок бўлганди. Эронлик юқори мартабали ҳарбий хизматчи Суриянинг Ҳалаб шаҳри ҳудудида бўлган. “Fars” ахборот агентлигига кўра, у ушбу шаҳарда ёлланган террорчилар ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия теракт элчихона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг