Суриядаги қуролли тўқнашувда 14 полициячи ҳалок бўлди
Олам
−
26 Декабрь
4788Кеча, 25 декабрь куни Сурияда ҳокимиятдан ағдарилган президент Башар Асад тарафдорлари томонидан янги ҳукумат хавфсизлик кучларидан 14 киши ўлдирилди, яна 10 нафар полиция ходими жароҳат олди. Бу ҳақда “The Guardian” хабар берди.
“Вазирликнинг 14 нафар ходими хавфсизликни таъминлаш бўйича ўз вазифаларини бажараётганда жиноий тузум қолдиқлари томонидан қўйилган пистирмада ҳалок бўлди, яна 10 нафари яраланди”, дейди ўтиш даври ҳукуматидаги Ички ишлар вазирлиги раҳбари Муҳаммад Абдул Раҳмон.
Қайд этилишича, воқеа Тартус вилоятида содир бўлган. У ерда полиция ходимлар Дамашқ яқинидаги машҳур Сайдная қамоқхонасидаги жиноятларга алоқадор бўлган зобитни ушлашга уринган. Маълумотларга кўра, тўқнашувлар баъзи маҳаллий аҳоли ўз уйларини тинтув қилишга рухсат бермаганидан кейин бошланган. Офицернинг акаси ва қуролланган шахслар полиция йўлини тўсиб, патруль машиналаридан бирига ҳужум қилган, бу эса одамларнинг ўлимига сабаб бўлган.
LiveБарчаси