Суриядаги АҚШ базаси дрон ҳужумига учради
Олам
−
10 Август
2865Сурия шимоли-шарқидаги АҚШ ҳарбий базасига келиб чиқиши номаълум бўлган учувчисиз самолётлар томонидан ҳужум уюштирилди. Бу ҳақда “Анадолу” хабар берди.
Маълум қилинишича, Америка армиясининг Тенеф минтақасидаги базаларига, Ироқ чегараси яқинидаги Маликия вилоятига, Ҳасака вилоятининг Шаддади ва Дайр аз-Зор ҳудудига келиб чиқиши номаълум бўлган ҳужумчи учувчисиз учоқлар ва ердан ергача бўлган қуроллар ёрдамида ҳужумлар уюштирилди.
Қайд этилишича, Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган гуруҳлар вақти-вақти билан Фурот дарёсининг шарқий қирғоғидаги АҚШ базаларига ракеталар ва учувчисиз самолётлар ёрдамида ҳужум қилиб туради.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ армияси Сурия шимоли-шарқидаги Хасака вилоятидаги базасига 40 нафар қўшимча куч юборгани хабар қилинганди.
Зумрад Зарипова
LiveБарчаси