Сурияда яна 5 баллдан юқори зилзила содир бўлди

Олам

image

Кеча, 16 февраль куни кечқурун Идлиб вилояти шимоли-ғарбида 5,4 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда “Sana” агентлиги сейсмологик марказга таяниб хабар берди. 

Агентлик маълумотларига кўра, ер силкинишлари маҳаллий вақт билан соат 21:47 да қайд этилган. Зилзила ўчоғи 18,8 км чуқурликда бўлиб, Идлиб шаҳридан (вилоят маъмурий маркази) 61 км узоқликда жойлашган. 

6 февраль куни Туркия жануби-шарқидаги Қаҳрамонмараш вилоятида 7,7 ва 7,6 магнитудали иккита вайронкор зилзила содир бўлди. Ер силкинишлари ортидан юзлаб ерости силкинишлари қўшни давлатларда ҳам сезилган, улардан Сурия энг кўп зарар кўрган. 

Сурия ҳукумати назорати остидаги ҳудудларда ҳалок бўлганлар сони 3513 кишини ташкил этди, яна 7396 киши жароҳат олди. 

Суриянинг Дамашқ назорати остида бўлмаган ҳудудларида ҳалок бўлганлар, яраланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида тасдиқланган маълумотлар йўқ, аммо мамлакат шимоли-ғарбида фаолият юритаётган ноқонуний гуруҳлар вакиллари араб оммавий ахборот воситаларига берган изоҳларида 2 мингдан ортиқ қурбонлар ҳақида сщз очган. 

Жорий йилнинг 12 февраль куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Шарқий Ўртаер денгизи минтақасидаги Фавқулодда вазиятлар бўйича директори Рик Бреннан Сурияда жами ҳалок бўлганлар сони 8,5 минг кишини ташкил этгани, шундан 4 000 нафари ҳукумат назорати остидаги ҳудудларда эканини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг