Сурия қўшинлари жангариларга қарши ҳужум бошлади
Олам
−
29 Ноябрь
6450Сурия армияси бўлинмалари мамлакат пойтахти Дамашқдан 360 км узоқликда жойлашган Ҳалаб шаҳрининг шимоли ва ғарбида 20 дан ортиқ аҳоли пунктини эгаллаб олган ““Ҳаят Таҳрир аш-Шам”” экстремистик гуруҳи жангариларига қарши қарши ҳужум бошлади. Бу ҳақда “Al Mayadeen” телеканали хабар берди.
Маълумотларга кўра, ҳукумат кучлари ўтказилган операция давомида аль-Бакум шаҳрини озод қилган. Олдинроқ эса Ҳалабга Суриянинг бошқа ҳудудларидан қўшин захиралари юборилган. Қуролланган гуруҳларнинг ҳужум хавфи туфайли Дамашқ ва Ҳалабни боғловчи халқаро М-5 автомагистралидаги ҳаракат тўхтатилган.
“Ҳаят Таҳрир аш-Шам” ва унга иттифоқдош радикал гуруҳлар жорий йилнинг 27 ноябрь куни кутилмаган ҳужумлар оқибатида Ҳалабга хавфли даражада яқинлашиб, шаҳардан 7-10 км масофадаги бир нечта стратегик позицияларни эгаллаб олган. Ҳалабнинг Жамият-аз-Заҳро, Жадейда, Аз-Зарба ва аль-Мансура каби чекка ҳудудларидан қочқинлар оқими пойтахт томонга йўналган.
Қайд этилишича, Ҳалаб атрофидаги бир нечта фронт чизиқларида ҳукумат кучлари душманнинг олдинга силжишини тўхтатишга муваффақ бўлган. Бу жараёнда бир неча юз жангари йўқ қилинган. Террорчи гуруҳлар Анадан, Атариб, Ҳайян ва Ҳарайтан йўналишларидан шаҳарга киришга ҳаракат қилган, шунингдек, Нейрабдаги халқаро аэропортга ҳам ҳужум қилган.
“Al Watan” нашрига кўра, Сурия артиллерияси Ҳалаб ва Идлиб провинцияларига яқин ҳудудлардаги жангари гуруҳларнинг таъминот линияларига зарба берган. Сурия ҳарбий-ҳаво кучлари ва дронлари Бсортун, аль-Васат ва Кубтан аль-Жабал ҳамда Шайх-Оқил тепаликларида душманнинг позицияларига ҳужум уюштирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Суриянинг Ҳалаб шаҳрида Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг ҳарбий маслаҳатчилари қўмондони, генерал-майор Киямурс Ҳошимий террорчилар ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь