Сурия қамоқхонасидан мингдан ортиқ ИШИД аъзолари қочиб кетди
Олам
−
20 Январь 6130 2 дақиқа
Суриянинг шимоли-шарқидаги Эш-Шаддада шаҳрида Ироқ ва Шом ислом давлати (ИШИД) террористик гуруҳига мансуб тахминан 1,5 минг нафар аскар қамоқхонадан қочиб кетди. Бу ҳақда “Rudaw” хабар берди.
Нашрга кўра, қочган аскарлар гўёки Сурия ҳукумат кучлари билан боғлиқ бўлган тузилмалар томонидан озод қилинган. Манба қочқинлар турли гуруҳларга қўшилиб кетганини билдирган.
Сурия Ички ишлар вазирлиги қочиш ҳақидаги маълумотни тасдиқлаган, бироқ расмий маълумотларга кўра, қамоқхонадан ташкилот сафига мансуб тахминан 120 нафар маҳбус қочиб кетган. Мудофаа вазирлиги эса уларни озод қилишда айнан Сурия Демократик кучларини (СДК) айблаб, гуруҳ раҳбариятини маҳбусларнинг қочишига ёрдам бериши мумкин бўлган ҳар қандай ўйламасдан ташланадиган қадамлардан огоҳлантирган.
“Reuters” агентлигининг хабар беришича, Сурия Мудофаа вазирлиги қочиш воқеасидан сўнг Эш-Шаддада шаҳрига армия ва махсус бўлинмалари киритилганини эълон қилган. Идора маълумотига кўра, хавфсизлик кучлари 81 нафар шахсни қўлга олган. Қолган маҳбусларни ҳам ҳибсга олиш бўйича ҳаракатлар давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг декабрь ойи охирида СДК тузилмалари билан Сурия армияси ўртасидаги тўқнашувлар авж олган эди. 10 январга келиб ҳукумат қўшинлари Шайх-Мақсуд ва Ашрафия туманларини ўз назоратига олган. 18 январь куни Сурия Демократик кучлари ва Сурия ҳукумати ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув имзоланган, бироқ ОАВга кўра, бу келишув мамлакатдаги кескинликни тўлиқ бартараф эта олмаган.
Live
Барчаси