Сурия иккига бўлинадими?

Олам

image

Туркия армияси томонидан қўллаб-қувватланган Сурия мухолифати бугун, 27 февраль куни Саракиб шаҳрини эгаллади. Бу эса Сурия ҳукумати қўшинларини эркин ҳаркатланишига жиддий тўсқинлик қилади. Чунки Саракиб шаҳри орқали Дамашқ-Халаб автомагистрали ўтган. 

"Саракиб шаҳри Асад армиясидан бутунлай озод қилинди", деди мухолиф кучлар матбуот котиби Нажи Мустафо.

Икки ҳафта олдин, Сурия ҳукумати М5 Халқаро магистирал йўли чорраҳасида жойлашган бу шаҳарни мухолифат кучларидан қайтариб олганди . Айнан шу ғалаба ҳукумат армияси учун катта бурилиш ясаганди. Шундан сўнг, Сурия ҳукумати армияси бирин-кетин Халаб ва Нейраб шаҳарларини қайта назоратга олди. Лекин кўп ўтмай Нейраб шаҳри қўлдан чиқди.

Бироз вақт ўтгач, Идлибни назорат қилиб турган Туркия Республикаси қўшинлари Сурия мухолифатини қўллаб-қувватлашини айтиб, кейинги мақсади Идлибни қўлга киритиш бўлган Сурия ҳукуматига қарши уруш ҳаркатларини бошлади.  

Бундай ҳарбий ёрдамдан унумли фойдаланган Сурия мухолифати икки кун олдин Саракиб шаҳрига чегарадош бўлган Нейраб қишлоғини эгаллади.

Мухолиф кучларнинг маълум қилишича, ҳукуматга қарши кучларнинг кейинги нишони Идлиб жанубидаги шаҳар ва қишлоқлар ҳисобланади.

Халқаро ҳамжамиятнинг фикрича, агар бу уруш вақтида тўхтатилмаса, Сурия Араб Республикаси иккига бўлиниб кетиши эҳтимоли бор.

Нуруллоҳ Шарипов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

244

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг