Сурия армияси Пальмирани ҳам тарк этди
Олам
−
07 Декабрь 2024 5546 1 дақиқа
Сурия ҳукумат кучлари Ҳомс вилоятининг марказий қисмида жойлашган Пальмира шаҳридан чекиниб, унинг ҳудудига “Озод Сурия Армияси” деб аталувчи жангари гуруҳлар кириб келди. Бу ҳақда “Al Jazeera” телеканали хабар берди.
Қайд этилишича, жангарилар ҳукумат кучлари томонидан ишлатилган қурол-яроғ омборларини эгаллашга муваффақ бўлган. Шунингдек, улар Ҳомс вилоятининг жанубида жойлашган стратегик аҳамиятга эга Жабал ал-Ғуроб ҳудудини назоратга олган.
Маълумот учун, Пальмира қадимий шаҳар бўлиб, унинг харобалари замонавий Тадмур шаҳри яқинида жойлашган. 2015 йил май ойида Пальмирани террорчи ташкилот – ИШИД жангарилари эгаллаган. Сурия армияси 2016 йил март ойида шаҳарни озод қилган, бироқ 2016 йил декабрь ойида экстремистлар уни қайта назоратига олган. Ниҳоят, 2017 йил март ойида ҳукумат кучлари Палмирани қайта эгаллаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Суриядаги Башар Асад режими кучлари Исроил билан чегарадош Ал-Қунайтра вилоятидаги постларини ташлаб кетаётгани хабар қилинган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь