Суперлиганинг 9-тури Фарғонада старт олади
Спорт
−
16 Май 2019
2937Бугун, 16 май куни Ўзбекистон Суперлигасининг 9-тур ўйинларига старт берилади. Дастлабки ўйин Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтади.
Ўйинда мезбон маҳаллий жамоа эмас, “Андижон” клуби ҳисобланади. Бу баҳсда водий жамоаси Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси билан куч синашади. Андижондаги “Соғлом авлод” стадионида ёриткич тизими ФИФА талабларига тўла жавоб бериши учун таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу муносабат билан, бугунги ўйин Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида ўтказиладиган бўлди.
Эътиборлиси, андижонликлар учта турдан буён ғалаба қозона олишмаяпти. Улар охирга уч ўйинда 2 дуранг ва 1 мағлубиятни тан олишди. “Пахтакор” эса ҳамон бу мавсум мағлуб бўлмаган ягона клуб бўлиб қолмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь