Суперлига жамоалари 16 тага етказилади

Спорт

image

2025 йилги мавсумдан бошлаб футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасида 16 та жамоа иштирок этади. Бу орқали мавсум давомидаги тур ўйинлари сони 30 тага етади. Бу ҳақда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (ЎзПФЛ) матбуот хизмати хабар берди.

“Лига сўнгги тўрт мавсум давомида Суперлига иштирокчилари сони спорт принципларига зид равишда ўзгармаслиги учун курашиб келди. ОФК лицензиясини қўлга киритаётган клублар сонининг ортиб бораётгани, расмий учрашувлар ўтказиш имкониятини берувчи майдонлар ва улардаги прожекторлар минимал талабларга мосланганидан келиб чиқиб, 2025 йилдан бошлаб жамоалар сонини ошириш режалаштирилди”, дейилади ЎзПФЛ хабарида.

Қайд этилишича, Суперлиганинг 2024 йилги мавсумида 14 та жамоа ғолиблик учун рақобатлашади. Якунда сўнгги ўринни эгаллаган 1 та жамоа мусобақа билан хайрлашади. Унинг ўрнига Про лиганинг дастлабки икки жамоаси Суперлига йўлланмасини қўлга киритади. Яна 1 та йўлланма эса Суперлиганинг 12-13 ҳамда Пролиганинг 3-4 жамоалари ўртасида ўйналади. Бунда Пролиганинг 4-жамоаси уй ўтиш ўйинида Суперлиганинг 12-жамоасини, Про лиганинг 3-жамоаси эса уй ўтиш ўйинида Суперлиганинг 13-жамоасини қабул қилади. Ҳар икки беллашув мағлублари нейтрал майдонда Суперлиганинг 16-иштирокчиси номига ойдинлик киритади. 

Бундан ташқари Суперлигада 12-ўрин билан кифояланган жамоа ҳам 2025 йилги мавсумни Про лигада ўтказиши, Про лиганинг тўртинчи жамоаси эса аксинча, Суперлига йўлланмасига эга чиқиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Суперлига Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг