Суперлига “ўлиб” бўлган – Носир Ал-Хелайфи

Спорт

image

 ПСЖ президенти Носир Ал-Хелайфи Европанинг топ жамоаларидан Суперлига тузиш ғояси у учун “ўлиб” бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда Ал-Хелайфининг сўзларига таяниб, “Marca” нашри хабар берди.

“Мен учун Суперлига лойиҳаси аллақачон ўлик. Бу ғоя жуда тушунарсиз эди. “Реал Мадрид” Чемпионлар лигасида ғалаба қозонди ва улар бунга лойиқ эди. “Лос бланкос” ЕЧЛдаги ғалабани деярли бир ҳафта нишонлади. Бошқа томондан қараганда, “Реал” раҳбарияти Европанинг энг нуфузли мусобақасида ўйнашдан унчалик хурсанд кўринмайди ва шунинг учун улар Суперлига лойиҳасига ёпишиб олган. Агар сиз бахтсиз бўлсангиз, Чемпионлар лигасида ўйнашингиз шарт эмас. Бу ҳамма учун дунёдаги энг яхши мусобақадир. Нега испан мухлислари ҳам бу турнирга қарши эканлигини билмайман, лекин мен учун Суперлига ўлиб бўлган”, дейди ПСЖ президенти.   

Эслатиб ўтамиз, Суперлигани Европанинг 12 та топ клуби ташкил этмоқчи эди. Булар "Реал Мадрид", "Барселона", "Атлетико" (барчаси Испания), "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль", "Челси", "Арсенал", "Тоттенхэм" (барчаси Англия), "Ювентус", "Интер" ва "Милан" (барчаси Италия). Ушбу мусобақа ЕЧЛнинг рақобатчиси бўлиши тахмин қилинганди. Бироқ миллий чемпионатлар юқоридаги 12 та клубни ўз мусобақаларидан чиқариб ташлаш билан таҳдид қилгандан сўнг, Суперлига ғояси амалга ошмай қолди.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Суперлига Носир Ал-Хелайфи

Баҳолаганлар

53

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made