Суперлига: “Машъал” “Металлург”ни, “Сўғдиёна” “Қизилқум”ни мағлуб этди
Спорт
−
25 Август 2021
2822Ўзбекистон Суперлигаси 16-туридан ўрин олган икки ўйин ўз ниҳоясига етди. “Металлург” ўз майдонида “Машъал”ни қабул қилди ва 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Самуэль Чигози ва Шаҳзод Шаймановнинг голларига “Металлург”дан Шаҳзодбек Нурматов жавоб қайтарди. Ушбу ғалабадан сўнг “Машъал” 16 очко билан 11-ўринга кўтарилиб олди. Бекободликлар ҳисобида ҳам 16 очко мавжуд.
Яна бир учрашувда Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси Навоийнинг “Қизилқум” клубини қабул қилиб, ғалабага эришди. Даниэль Насриддинов ва Лука Чермэл жиззахликларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, ўйин асосий вақтига қўшиб берилган 2-дақиқада Элгужа Григалашвили орадаги фарқни қисқартирди.
Шу тариқа, “Сўғдиёна” очколари сонини 30 тага етказиб олган ҳолда, жадвалнинг иккинчи поғонасига кўтарилиб олди. “Қизилқум” мағлуб бўлганига қарамай, 4-ўринда қолди. Жамоа ҳисобида 25 очко мавжуд.
Маълумот учун, эртага, 26 август куни “Андижон” – “Бунёдкор” ва “Пахтакор” – ОКМК жамоалари ўзаро баҳс олиб боради.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь