Суперлига марказий учрашувида нурсиз дуранг қайд этилди
Спорт
−
05 Май 837 1 дақиқа
Кеча, 4 май куни Ўзбекистон Суперлигасининг 11-туридан ўрин олган сўнгги учрашувлар бўлиб ўтди. Турнинг марказий учрашувида Қаршининг “Насаф” ва Наманганнинг “Навбаҳор” жамоалари ўзаро баҳс олиб борди ва нурсиз дуранг қайд этди.
Жиззах шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда томонлар 90 дақиқа ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Ушбу натижадан сўнг, “Навбаҳор” 20 очко билан турнир жадвалининг 4-поғонасини эгаллаб турибди. Темур Кападзе бошқарувидаги жамоа Бухоро билан бир хил очко жамғарган ҳолда ушбу поғонани банд этган. “Насаф” эса, 14 очко билан 9-ўринга жойлашган.
Ушбу тур якунидан кейин Суперлигада узоқ муддатли танаффус юзага келди. Эндиликда мавсумнинг қолган қисми Жаҳон чемпионатидан кейин давом этади.
Маълумот учун, айни дамда Суперлига турнир жадвалида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси 28 очко билан етакчиликни сақлаб турибди. Иккинчи ўринда эса, 26 очко билан пойтахтнинг “Пахтакор” жамоаси бораётган бўлса, кучли учликни 20 очко билан “Бухоро” эгаллаб турибди.
Live
Барчаси