Сўнгги 7 йилда аҳоли даромади ва тўлов қобилияти икки карра ўсди

Жамият

image

Ўзбекистонда сўнгги етти йилда аҳоли даромади ва тўлов қобилияти 2 карра ўсган. Бунинг натижасида аҳолида янгича хизмат ва сервис турларига талаб ортмоқда. Бу ҳақда бугун, 7 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича асосий вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Видеоселекторда уч йил олдин қабул қилинган хизматлар секторини ривожлантириш бўйича катта дастур бугун натижасини бераётгани таъкидланди. Билдирилишича, қўшимча 1,5 миллион аҳоли сервис соҳасида доимий даромадга эга бўлган. Хизматлар 2018 йилдаги 19 миллиарддан 65 миллиард долларга ошган (ўсиш – 3,5 баробар).

Қайд этилишича, айниқса, IT, молиявий хизматлар, туризм, авиация, таълим ва тиббиёт соҳаларида “катта сакраш” бўлди.

Сўнгги етти йилда аҳоли даромади ва тўлов қобилияти 2 карра ўсгани натижасида  аҳолида янгича хизмат ва сервис турларига талаб ортмоқда. Шунга яраша вазирлар ва ҳокимлар талабга мос равишда хизматларни ривожлантириши кераклиги қайд этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг