Сўнгги 40 кунда 8 марта тезликни оширган ҳайдовчи одам босиб ўлдирди
3-саҳифа
−
25 Декабрь 2022
11529Сурхондарёда ҳайдовчи йўл четида турган пиёдаларни босиб кетди. Оқибатда улардан бири вафот этди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Жорий йилнинг 24 декабрь куни соат тонгги 6:30 да Шўрчи туманида 29 ёшли ҳайдовчи катта тезликда ҳаракатланиб, йўл четида турган икки фуқарони уриб юборган. Оқибатда улардан бири воқеа жойида вафот этган. Яна бири эса шифохонага жўнатилган.
Машина текширилганда ҳайдовчи сўнгги 40 кунда 8 маротаба тезликни оширгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Аввалроқ Сурхондарёда “свет” ўчгани туфайли светофор ишламагани сабаб иккита Nexia тўқнашиши оқибатида икки фуқаро вафот этгани ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси