Сўнгги 12 соат ичида коронавирус билан боғлиқ қандай янгиликлар юз берди?

Олам

image

Сўнгги 24 соат ичида дунёда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ қандай янгиликлар бор? Қандай воқеа-ҳодисалар юз берди? Буларнинг бари QALAMPIR.UZ’нинг 27 апрель кунги дайжестида.

Дунёда янги коронавирус билан касалланганлар сони деярли уч миллионга етди. Пандемия пайтида 2,994,761 шахснинг коронавирусга топширган тест натижаси ижобий чиқди. Бундан ташқари, 206 992 бемор коронавирус инфекциясининг қурбонига айланди. Дунёда 878 820 киши ушбу касалликдан шифо топди. Ҳозирги кунда аҳволи оғир деб баҳоланадиган беморларнинг сони 57 603 кишини ташкил этмоқда.

Ўзбекистонда 81 079 нафар фуқаролар саломатлиги устидан тиббий назорат давом этмоқда.  62 825 нафар бемор уй шароитида, 18 254 нафари эса стационар шароитда карантинга олингани айтилди. Айни вақтгача коронавирус юқтирганлар сони 1869 нафарга етди. Улардан 789 нафари соғайди, беморларнинг 8 нафари вафот этган.

 

26 апрель ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар сони 2 717 нафарга етди. Бу ҳақда мамлакат ССВ маълум қилган. Инфекциядан шифо топганлар сони 682 нафарга етди. Вафот этганлар сони 25 нафарни ташкил этмоқда.

Жанубий Кореяда сўнгги суткада коронавирус инфекциясининг 10 та ҳолати қайд этилди ва  47 киши ундан шифо топди. Инфекциядан зарарланганларнинг умумий сони 10 738 нафарга етди, 8 764 бемор соғайиб кетди, 243 нафари вафот этди. Бу ҳақда Қорея Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Касалликларни назорат қилиш ва профилактика маркази хабар бермоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили Маргарет Харриснинг таъкидлашича, дунёнинг кўплаб мамлакатлари Хитойнинг хатти-ҳаракатларига асосланиб, тўлиқ изоляция режимига ўтди. “Биз бошида изоляция режимини жорий этиш ҳақида ҳеч қачон гапирмаган эдик. Касалликни мониторинг қилиш, кузатиш ва даволаш ҳақида бош қотираётган бир вақтда воқеалар ривожи жуда тезлашиб кетди. Дунё давлатлари Хитойнинг қўллаган режимини кузатди ва бу самара бераётганини кўрди. Шундан сўнг, изоляция режимини жорий этиш бошланди”, деди у.

18 майдан Италияда музейлар ва кўргазмалар, шунингдек, чакана савдо дўконлари фаолиятини қайта тикламоқчи. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири Жузеппе Конте маълум қилмоқда. “18 майдан бошлаб чакана савдо тармоқлари очилади. Шунингдек, музейлар, кўргазмалар ва кутубхоналарнинг фаолиятини давом эттиришга, шунингдек, жамоавий спорт машғулотларини ўтказишга имкон бермоқчимиз”, деди у кеча, 26 апрель куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

АҚШда коронавирус билан касалланган беморлар сони 954 182 кишини ташкил этмоқда. Инфекция оқибатида 54 573 киши вафот этган. Америка Қўшма Штатлари иккала кўрсаткич бўйича ҳам дунёда етакчилик қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

дайжест

Баҳолаганлар

298

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг