Сунъий идрок мия сигналлари орқали тасвир яратишни ўрганди
Технология
−
16 Декабрь 2023
4615Дунёда биринчи марта япон мутахассислари инсон мияси сигналларини қайта ишлаш орқали тасвирлар ярата оладиган технологияни ишлаб чиқди. Бу ҳақда "Kyodo" агентлиги хабар берди.
Тажриба Квант фанлари ва технологиялари миллий институти тадқиқот гуруҳи томонидан ўтказилган. Унда олимлар одам объектлар ва ландшафтларнинг тасвирини кўрганда тарқатадиган мия сигналларини қайд этди. Тажриба давомида иштирокчиларга 1 минг 200 га яқин турли суратлар кўрсатилган.
Жараёнда уларнинг мия фаолияти функционал магнит-резонанс томография (МРТ) ёрдамида таҳлил қилинган.
Авваллари фақат чекланган диапазондаги тасвирларни шу тарзда қайта тиклаш мумкин эди. Эндиликда япон олимлари мия сигналларини рақамли сигналларга айлантирувчи дастурни ишлаб чиқди. Бу жараёнда эса сунъий интеллект ёрдамида тасвирларни асл ҳолига келтириш мумкин.
Олимларнинг фикрича, ушбу технологиядан инсон галлюцинациялари ва орзуларининг механизмларини тушуниш учун фойдаланиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Huggingface” платформаси расм юклаганда 30 сонияда суратга асосланиб, ҳикоя ёзиб берувчи нейрон тармоғини тақдим этганди.
LiveБарчаси