Сўхликлар ер солиғи ва мол-мулк солиғини тўлашдан озод этилади
Жамият
−
08 Август 2020
5236Фарғона вилоятининг Сўх туманида 2020 йилда жисмоний шахслар ер солиғи ва мол-мулк солиғини тўлашдан озод этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган “2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда сўз боради.
Қолаверса, Фарғона вилоятининг Сўх туманида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва иқтисодиёт тармоқларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш мақсадида жорий йил 1 августдан бошлаб 2021 йил 31 июлга қадар якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи амалдаги қатъий белгиланган солиқ ставкасининг 50 фоизи миқдорида белгиланади.
Шунингдек, алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини олиш учун йиғимни тўлашдан озод қилинади.
Қарор билан, тадбиркорларнинг бизнес лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида кредит фоиз ставкасининг 10 фоизли пунктидан юқори бўлган қисмини, бироқ Марказий банк асосий ставкасининг 1,75 бараваридан ошмаган миқдорини Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан компенсация қилиш тартиби жорий этилади.
Молия вазирлиги тижорат банклари билан биргаликда Сўх тумани аҳолисига янги уй-жой қуришлари учун ипотека кредитлари ажратилишини таъминлайди.
LiveБарчаси