“Сўғдиёна” мураббийи ишдан кетди
Спорт
−
27 Март 1562 1 дақиқа
Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси бош мураббийи Иван Бошкович истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Клуб матбуот хизмати маълум қилишича, Жиззах клуби ва Иван Бошкович ўртасидаги меҳнат шартномаси ўзаро келишув асосида бекор қилинган.
“Клубимиз Иван Бошковичга жамоамиздаги фаолияти учун миннатдорчилик билдиради ҳамда унинг кейинги мураббийлик фаолиятида омад ва муваффақиятлар тилайди”, дейилади клуб матбуот хизматида.
Шунингдек, “Сўғдиёна” Иван Бошкович ўрнига Улуғбек Бақоевни бош мураббий этиб тайинлади.
Маълумот учун, “Сўғдиёна” жамоаси Суперлига янги мавсумида орта қолган 4-турдан сўнг 3 та мағлубият ва 1 та дуранг қайд этди. Жиззахликлар айни дамда 1 очко билан 15-поғонада бормоқда.