Суданда 600 мингдан ортиқ одам очликдан азият чекмоқда
Олам
−
26 Декабрь
949Фуқаролар уруши содир бўлаётган Африканинг шимоли-шарқида жойлашган Судан давлатида 600 мингдан ортиқ одам очликдан азият чекмоқда. Бу ҳақда “Bild” нашри хабар берди.
БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) ва UNICEF маълумотларига кўра, очликдан азоб чекаётганлар сони тахминан 638 минг кишини ташкил этади. Ҳатто очлик аҳолини ўлимгача олиб бормоқда.
“Одамлар тобора заифлашиб бормоқда ва оқибатда вафот этмоқда, чунки улар бир неча ой давомида озиқ-овқатсиз кунини ўтказишга мажбур”, дейди FAO эксперти Жан-Мартин Бауэр.
Ҳозирги вақтда озиқ-овқат етишмовчилиги 24 миллион кишига таъсир қилмоқда, бу эса Суданнинг аҳолисининг ярмидан кўпроғини ташкил этади.
“БМТда очлик бу озиқ-овқат инқирозининг оғир шакли деб таърифланади, бунда 20% дан ортиқ хонадонлар озиқ-овқат етишмовчилигидан азият чекади ва ҳар куни очликдан ўлим ҳолатлари кузатилади, яъни 10 минг кишига камида икки нафар каттадан ёки тўрт боладан ўлим рўй беради. Судан сўнгги 15 йил ичида очлик эълон қилинган учинчи мамлакатдир (Жанубий Судан ва Сомалиданоқ сўнг)”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, очликнинг асосий сабаби — фуқаролик уруши. 2023 йилнинг апрелидан бошлаб Суданда ҳокимият учун – мамлакатнинг раҳбари Абдул-Фаттаҳ ал-Бурҳан ва унинг собиқ ўринбосари Муҳаммад Ҳамдан Дагло ўртасида қонли уруш давом этмоқда. Сўнгги 20 ой ичида бу уруш дунёдаги энг катта гуманитар фалокатлардан бирига айланган, аммо халқаро ҳамжамият унга оз эътибор бермоқда. Ҳозирги вақтга қадар 24 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди, 13 миллиондан ортиқ одам қочқинларга айланди, улардан 3,2 миллиони қўшни давлатларга: Чад, Миср ва Жанубий Суданга қочиб кетган.
LiveБарчаси