Судан армияси Хартумдаги муҳим ҳарбий базани эгаллаганини эълон қилди
Олам
−
03 Сентябрь 2023
7544Судан армияси мамлакат зирҳли кучларининг пойтахт Хартум жанубида жойлашган асосий базаси устидан тўлиқ назорат ўрнатгани ҳақида даъво билан чиқди. Бу ҳақда “Al Arabiya” телеканали хабар берди.
“Хартум жанубидаги Эль-Шажар ҳудудидаги зирҳли базанинг хавфсизлиги таъминланди. Бундан ташқари, тезкор ҳаракат кучлари атрофдаги ҳудудлардан чиқариб юборилди”, дейилади хабарда.
Ҳозирча махсус кучлардан расмий изоҳ олинмаган.
Телеканал маълумотларига кўра, Судан Қуролли кучлари пойтахтдаги Тезкор ҳаракат кучлари позицияларига ҳаво зарбаларини беришда давом этмоқда, артиллерия отишмалари ҳам эшитилмоқда.
Қўшни Омдурман шаҳрида ҳам шиддатли жанглар кетмоқда.
Сўнгги ҳафталарда йирик ҳарбий техника жамланган Хартумдаги зирҳли кучлар базаси атрофида шиддатли тўқнашувлар бўлиб ўтди.
Армия бир неча бор махсус кучларни объектдан сиқиб чиқаришга муваффақ бўлди, аммо улар яқин атрофдаги ҳудудлардан янги ҳужумларни бошлади.