Суд Путиннинг Лондонда яшаётган душманини ҳибсга олишга ҳукм чиқарди

Олам

image

Москванинг Басманний туман суди ёзувчи Борис Акунинни (ҳақиқий исми Григорий Чхартишвили) терроризмга чақириқлар ва Россия армияси ҳақидаги сохта хабарлар учун сиртдан ҳибсга олиш тўғрисида ҳукм чиқарди. Бу ҳақда ''Интерфакс'' хабар берди.  

“Суд Чхартишвилига нисбатан Россия Федерацияси ҳудудида қўлга олинган ёки Россия Федерациясига экстрадиция қилинган пайтдан бошлаб икки ой муддатга эҳтиёт чораси сифатида уни ҳибсда сақлашни танлади”, дея аниқлик киритди суд матбуот хизмати. 

Қайд этиш жоизки, нафақат ёзувчи, балки  адабиётшунос, таржимон, жамоат арбоби бўлган Борис Акунин 2014 йилдан бери Лондонда яшайди. У Анна Борисова ва Анатолий Брусникин каби адабий тахаллуслар билан ижод қилган.

Борис Акунин сиёсий баёнотлари ва Россия Президенти Владимир Путин режимини танқид қилгани билан танилган. У Путинни севишдан кўра ундан қўрқишни афзал кўрган.

2023 йил 18 декабрда ёзувчига нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 205.2-моддаси (терроризмни оммавий оқлаш) ва 207.3-моддаси (Россия армияси ҳақида била туриб ёлғон маълумотларни тарқатиш) билан жиноий иш очилган. 

Росфинмониторинг уни террорчилар ва экстремистлар рўйхатига киритган. 2024 йил 26 январда Ички ишлар вазирлиги ёзувчини қидирувга берди. Борис Акуниннинг китоблари сотувдан олиб ташланди. Россия театрлари ҳам ёзувчининг асарлари асосида саҳналаштирилган спектаклларни бекор қила бошлади.   

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россиянинг Ростов вилоятидаги Шахти шаҳар суди 72 ёшли пенсионер Евгения Майбородани Россия армияси ҳақида “сохта хабарлар” тарқатганликда айбдор, деб топган ва уни беш ярим йилга озодликдан маҳрум қилганди.

Отабоева Мадина


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг