Суд: гувоҳлар ким томонда?
Маданият-санъат
−
02 Май
54318Таниқли хонанда Ботир Қодиров Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг ўғли Зоҳиршоҳ Жўраевни судга берганидан хабарингиз бор.
Бугун 2 май куни Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа тумани суди биносида Ботир Қодиров ва Зоҳиршоҳ Жўраевлар иши кўрилмоқда.
Дастлаб, суд очиқ бўлиши айтилганди. Шоҳжаҳон Жўраев ва Зоҳиршоҳ Жўраев томонидан вакил сифатида қатнашаётган адвокатлар суднинг ёпиқ эшиклар ортида олиб борилишини сўради. Ботир Қодировнинг вакили ҳам бу таклифни қўллаб-қувватлагач, суд ёпиқ тарзда ўтказилиши белгиланди.
Судда гувоҳлик бериш учун ташриф буюрганлар орасида Шерали Жўраевнинг қариндоши, Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраевнинг аммаси ҳам бор. У Ботир Қодировни тан олишини айтди.
"Мен Ботир Қодировнинг аммаси бўламан. Мана неча кундан бери юракларим эзилиб кетди – Ботиржонни ўйлаб. Келинглар, Ботиржонни тан олайлик, ака-укалар аҳил-иноқликда яшасин", дейди Шерали Жўраевнинг қариндоши.
Судда, шунингдек, Шерали Жўраевни яқиндан таниган, бирга юрган яқинлари ҳам қатнашмоқда. Улар ҳам Ботир Қодировни қўллаб-қувватлашини билдирди.
"Ботир Шерали Жўраевнинг ҳақиқий ўғли. Ҳақиқат 10 йилдамас, 40 йилда чиқади деганларидек, ниҳоят чиқди. Унгача Ботир шунчалик олийжаноблик қилиб, индамай келди. Шерали Жўраев бир пайтлари уни ҳақорат қилганида ҳам Ботир ҳеч нарса демаган. Бундан 19 йил олдин Шерали Жўраев Хўжаободда тўйда бу менинг фарзандим эмас, 40 ёшга кириб кўрганман фарзанд деганини эшитгансиз. Мен ўшанда нега унақа дединг, деб Шерали Жўраев билан жанжаллашганман, шунда у кўзига ёш олиб, шариатда оила мустаҳкамлиги учун ёлғон гапириш мумкин экан, деганди", дейди Шерали Жўраевнинг яқин дўсти.
Суд иши бўйича батафсил маълумот олиш учун YouТube саҳифамизни кузатиб боринг.
LiveБарчаси