Саудияда 34 яшар она бирданига 10 нафар чақалоқни дунёга келтирди
Олам
−
19 Январь 2022
47794Саудия Арабистонининг 34 ёшли фуқароси муваффақиятли равишда бешта эгизак фарзандни дунёга келтирди. Бу ҳақда бугун, 19 январь куни “Saudi Gazette” маҳаллий нашрининг электрон версиясида хабар берилган.
Қайд этилишича, чақалоқлар 12 январь куни Саудия Арабистони Қуролли Кучларининг мамлакат шимоли-ғарбида жойлашган Табук шаҳридаги Қирол Салмон номидаги госпиталида туғилган.
Таъкидланишича, аёл бир неча ҳафта давомида кўрсатилган тиббиёт муассасасининг акушерлик ва гинекология бўлими мудири Аттия ал-Заҳроний бошчилигидаги шифокорлар назоратида бўлган.
10 нафар янги туғилган чақалоқларнинг ҳар бирини вазни 950 дан 1100 граммгача. Уларнинг барчаси мутлақо соғлом.
Саудия Арабистони Қуролли Кучларининг Табукдаги Қирол Салмон номли госпитали қиролликдаги энг йирик шифохоналардан бири ҳисобланади. У 1980 йилда ташкил этилган ва эндоскопия технологиясини (одамнинг ички органларини эндоскоплар – ёруғлик ва оптик асбоблар ёрдамида текшириш усули) жорий этган мамлакатдаги биринчи тиббий муассасадир.
LiveБарчаси