Столтенберг илк бор Саудияга борди
Олам
−
13 Декабрь 2023 5224 1 дақиқа
Жорий йилнинг 12-13 декабрь кунлари Шимолий Атлантика альянси Бош котиби Йенс Столтенберг Саудия Арабистони Подшоҳлигида бўлади. Бу ҳақда у ўзининг X’даги саҳифасида эълон қилди.
Столтенбергнинг ёзишича, бу унинг Саудия Арабистонига биринчи ташрифидир. Мамлакатга сафари давомида НАТО Бош котиби подшоҳлик Мудофаа вазири Холид бин Салмон Ол Сауд ва бошқа юқори мартабали амалдорлар билан учрашишни режалаштирган.
Столтенберг Саудия Арабистони Миллий Мудофаа Университетида ўтказиладиган модераторлик муҳокамасида ҳам иштирок этади.
Бундан ташқари, у Ар-Риёдга сафари чоғида Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши Бош котиби Қосим Муҳаммад ал-Будавий билан учрашган.
Live
Барчаси