Стармер ўз хоҳиши билан курсисини бўшатмоқчи – ОАВ
Олам
−
17 Май 2697 1 дақиқа
Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер ўз ташаббуси билан лавозимидан кетади. Бу ҳақда ҳукуматдаги манбаларига таяниб, “Daily Mail” нашри шарҳловчиси Дэн Хожес хабар берди.
“Кир Стармер ўзининг яқин дўстларига бош вазирлик лавозимини тарк этиш ниятида эканлигини айтган”, дейилади хабарда.
Хожес манбаларининг сўзларига кўра, ҳукумат раҳбари мамлакатда қандай сиёсий вазият юзага келганини тушуниб турибди, бироқ у ўз лавозимини муносиб тарзда (эътирозларсиз) тарк этишни хоҳлайди.
“Ушбу баёнот айнан қачон берилиши ҳозирча ноаниқлигича қолмоқда”, дея аниқлик киритган шарҳловчи.
Май ойида лейбористлар маҳаллий сайловларда мағлубиятга учраганидан сўнг, юзга яқин депутат Бош вазирни лавозимидан кетишга чақирган эди. Норозилик сифатида ҳукуматнинг бир нечта мулозимлари, жумладан, Стармернинг асосий рақиби ҳисобланган Соғлиқни сақлаш вазири Уэс Стритинг ҳам истеъфога чиқди.
“Telegraph” газетасининг ёзишича, амалдаги ҳукумат раҳбарининг яна бир рақиби деб кўрилаётган Манчестер мэри Энди Бёрнҳем парламентга сайланиш ниятида. Бу унга бош вазирлик курсиси учун курашиш имкониятини беради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британия пойтахти Лондонда Стармер партияси ва Исроилга қарши намойишлар авж олгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси