ССВ: Косонда 2 ойда 5 нафар гўдак вафот этмаган
Жамият
−
24 Октябрь 2019
4833Ижтимоий тармоқларда Косон туманидаги туғруқ комплексида сўнгги ватқларда 5 нафар гўдак вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Косон туманилик Фазилат Нормуродованинг ижтимоий тармоқларда тарқалган мурожаатини ўрганиб чиқди ва қуйидагиларни маълум қилди.
Туғруқ бўлими таъмирланаётган эди
Косон туғруқ комплексининг туғруқ бўлими 2019 йил 1 октябрдан 20 октябрь кунигача йиллик жорий таъмирлаш учун режа асосида ёпилган. Шу сабабли туғруқ комплекси гинекология бўлимида ташкиллаштирилган туғруқ зали ташкил этилиб, физиологик туғруқлар олиб борилган. Бу ҳақида туман ва вилоят тиббиёт ташкилотларига хабар қилинган.
2019 йил 14 октябрь куни мурожаат муаллифларидан бири Фазилат Нормуродованинг келини Гулчирой Қаюмова Косон тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқ комплексига келтирилган. Ташхиси: ҳомиладорлик II, туғруқ II, 40 ҳафта муддатдаги туғруқ.
Чақалоқни эмламай туриб, уйига кетган...
Аёл 2019 йил 14 октябрь куни соат 12:05 да гинекология бўлимидаги ташкиллаштирилган туғруқ залида туққан, Апгар шкаласи бўйича 8-9 балл, тирик, жинси ўғил, вазни 3600,0 грамм, бўйи 54 сантиметр. Шу куни 17:10 да шифокорларнинг қаршилигига қарамасдан чақалоқнинг яқинлари “Геповакс” вакцинасини олдирмасдан туриб, уни уйларига олиб кетишган. Бу вақтда чақалоқнинг умумий аҳволи яхши бўлган.
Эртаси куни эмланган...
Чақалоқ 2019 йил 15 октябрь куни режали равишда олиниши керак бўлган “Геповакс” вакцинасини олиш учун туғруқ комплексига олиб келинган. Келганида неонатолог шифокор, чақалоқлар бўлими бошлиғи Дилфуза Ҳасанова томонидан кўрилиб, умумий аҳволи яхшилиги ва вакцина олишга қарши кўрсатмалари бўлмаганлиги учун вакцинацияга рухсат берилган, асоратлари тушунтирилган ва эмлаш амалга оширилган. Чақалоқнинг умумий аҳволи қониқарли бўлган, онасининг гапига кўра кечаси безовта бўлмаган, она кўкрагини яхши эмган. Қорни юмшоқ, ичи келган.
Таъмирлаш ва дори-дармон учун пул сўралмаган
Мурожаат муаллифининг туғруқхона биносини таъмирлаш учун пул сўради деган даъволари асоссиз. Туғруқ комплекси биноси маҳаллий бюджет ҳисобидан таъмирланмоқда.
Туғруқхонада физиологик туғруқлар учун бирламчи дори воситалари мавжуд. Гулчирой Қаюмовага ва унинг чақалоғига ҳам туғруқхонада бор дори-дармонлар ишлатилган. Ҳеч кимдан ҳеч қандай дори учун пул сўралмаган.
Ўлим сабаби...
2019 йил 16 октябрь куни эрталаб соат 10.10 ларда Г.Қаюмованинг чақалоғини бувиси Фазилат Нормуродова кўтариб БЦЖ вакцинасини эмлатиш учун туғруқ комплексидаги эмлаш хонасига олиб келган. Эмлаш ҳамшираси чақалоқлар бўлими бошлиғи, неонатолог Дилфуза Ҳасанова ва доя Соҳиба Жўраевани чакиртирган. Улар чақалоқни кўриб, аҳволи яхши эмаслигини, ранги кўкимтирлигини, тезда уни болалар шифохонасига олиб бориш кераклигини айтишган. Боланинг аҳволи яхши бўлмаганлиги сабабли у БЦЖ вакцинаси билан эмланмаган.
Шундан сўнг боланинг яқинлари ўзларининг машиналарида уни вилоят кўптармоқли болалар тиббиёт марказига ўта оғир аҳволда олиб боришган. Чақалоқлар реанимацияси бўлимида кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан тахминан 15 дақиқадан сўнг биологик ўлим содир бўлган. Ўлим сабаби - ҳомила ичи инфекцияси, сепсис, миякомаси, мия шиши.
Ўз вақтида кўрсатилмаган...
Шуни таъкидлаб ўтишжоизки, чақалоқ 15 октябрь куни кечаси безовта бўлганида уни шифохонага олиб келиш ўрнига маҳаллий қишлоқ табибига олиб боришганини бувисининг ўзи шифокорларнинг ёнида эътироф этган. Чақалоқни ўз вақтида шифокорга кўрсатмасдан, уйида ушлаб туришунинг аҳволи оғирлашишига сабаб бўлган.
Кейинги 2 ойда гўдаклар ўлими бўлмаган
Мурожаатда қайд қилинган, сентябрь-октябрь ойларида мазкур туғруқ комплексида жами 5 нафар гўдак ўлими содир бўлди, деган даъво ўз исботини топмади. Бу муддат давомида туғруқ комплексида биронта ҳам гўдаклар ўлими қайд этилмаган.
Муҳокома ва чора
Косон тумани тиббиёт бирлашмасининг навбатдан ташқари тиббий кенгашида мазкур вазият атрофлича муҳокома қилинди. Аниқланишича, туғруқ комплекси чақалоқлар бўлими бошлиғи, неонатолог Дилфуза Ҳасанова, доя Соҳиба Каримова, бош шифокор ўринбосари Давлат Султонов бу борада масъулиятсизлик қилишган, яъни чақалоққа “Геповакс” вакцинасини олмасдан туриб унинг уйга олиб кетилишига йўл қўйишган. Шу сабабли Дилфуза Ҳасанова ва Соҳиба Каримова эгаллаб турган вазифаларидан озод этилди, Давлат Султонов энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жаримага тортилди.
LiveБарчаси