ССВ коронавирусга қарши вакцина сотиб олиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Россия Федерациясида ишлаб чиқарилган вакцинани Ўзбекистонга олиб келиш ва аҳолига етказиш ваколати ягона хусусий ширкатга берилгани ҳақидаги хабарлар юзасилан Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий муносабат билдирди.

Вазирлик бу вакцинани олиб келиш ваколати бир компанияга берилгани ҳақида билдирилган фикр-мулоҳазалар ҳақиқатга зид эканини маълум қилди.

Қайд этилишича, COVID-19 инфекциясига қарши вакцина харид қилиш ва ундан фойдаланиш масалалари бутун жаҳонда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам клиник тадқиқотларнинг 3-босқичи натижаларига кўра белгиланади.

“Бирор мамлакатнинг вакцинаси ижобий кўрсаткичлар қайд этгани илмий исботлансагина, уни харид қилиш, сотиб олинган вакцинани сақлаш ва ташиш билан боғлиқ масалалар тегишли мезонлар асосида кўриб чиқилади”, дейилган вазирлик хабарида.

Бундан ташқари, ҳозирда БМТ билан ҳамкорликда COVAX`га аъзо давлатлар қаторида Ўзбекистонга жаҳонда олиб борилаётган клиник тадқиқотлар асосида самараси ижобий баҳоланган коронавирусга қарши вакциналарни етказиб бериш бўйича музокаралар ҳам олиб борилмоқда.

“Юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш бўйича энг самарали йўл бу – иммунизация тадбирлари, яъни соғлом инсонларни ушбу касалликка қарши эмлашдир. Дунёда бу йўналишда қатор илмий текшириш институтлари ҳамда фармацевтика корхоналари томонидан коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқариш бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда”, дейди ССВ.

Ҳозирда COVID-19 га қарши Хитойнинг “Ayhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical” компаниясининг вакцинаси ва Россия Федерациянинг “Спутник V” вакцинасининг 3-босқич клиник тадқиқотлари Ўзбекистонда ҳам ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Таъкидланишича, вакциналарнинг хавфсизлик кўрсаткичларини баҳолаш, уларнинг инфекцияни олдини олишдаги самарадорлигини аниқлаш асосий вазифа қилиб белгиланган. Шунингдек, “Sinopharm group” компанияси билан ҳам ушбу йўналишда иш олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Россиянинг коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинаси намуналари олиб келингани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

ССВ

Баҳолаганлар

97

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг