ССВ ФВВ ходими коронавирусдан вафот этганини рад этди

Жамият

image

Кеча, 14 сентябрь куни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимда фаолият юритаётган икки ходим – Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Қўнғирот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи подполковник Куанишбай Мирзабаевич Акимов ҳамда Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Қўшкўпир тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи майор Дониёр Раҳимович Жабборов коронавирусдан вафот этгани ҳақида хабар берган эди. Маълумотларда қараганда, Дониёр Жабборовнинг ўлимида коронавирус сабаб бўлмаган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда. 

“ФВВ коронавирусдан вафот этди деб берган икки ходимидан бирида инфекция тасдиқланмаган”, дейилади ССВ хабарида. 

Қайд этилишича, Қўшкўпир тумани фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи майор Дониёр Жабборов 12 сентябрь куни коронавирус асоратлари туфайли вафот этгани ўз исботини топмаган. 

Коронавирусдан гумон қилиниб шифохонага ётқизилган марҳум бемордан  10 сентябрь куни олинган махсус лаборатория натижаларига кўра, унда  коронавирусни келтириб чиқарувчи SARS CoV-2 вируси аниқланмаган.

Маълумот ўрнида, майор Дониёр Жабборов эса вазирлик тизимида 2005 йил апрель ойидан буён турли лавозимларда хизмат қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ФВВ ССВ

Баҳолаганлар

159

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг