СССР жамоаси билан Олимпия чемпиони бўлган сузувчи вафот этди

Спорт

image

Сузиш бўйича Олимпия чемпиони, собиқ СССР терма жамоаси аъзоси Робертас Жулпа вафот этди. Бу ҳақда Литва Cув спорти федерацияси сайтида хабар берилди.

Жулпа 200 метрга брасс усулида сузиш бўйича 1980 йил Москвада ўтказилган Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритган. У, шунингдек, уч карра Европа чемпиони, Жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори ва СССРда хизмат кўрсатган спорт устаси (1980) ҳисобланади.

У 1960 йил Вильнюсда туғилган, “Жальгирис” клубида шуғулланган ва устози Борис Зенов билан машғулот ўтказган. Кейинчалик, 1988 йилда спортчи Италияга кўчиб кетган.

Қайд этилишича, Жулпа 64 ёшда бўлган. Унинг ўлим сабаблари очиқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ямайкалик енгил атлетикачи, икки карра Олимпия чемпиони, Олимпия ва Жаҳон рекордчиси Жорж Роден 97 ёшида вафот этган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

СССР

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг