СССР халқаро ҳуқуқ субъекти сифатида йўқ бўлмади – Захарова
Олам
−
06 Август 2022
13694Россия СССРнинг хорижий активларига бўлган ҳуқуқлари баҳс мавзуси эмас, уларни қайта кўриб чиқишга уринишлар қонуний асосга эга эмас. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарованинг Украинанинг Буюк Британиядаги элчиси Вадим Пристайконинг Россия собиқ СССРнинг хориждаги активларининг учдан бир қисмини Украинага қайтариш талабига жавобан эълон қилинган баёнотида сўз боради.
“Украинанинг Буюк Британиядаги элчиси Вадим Пристайконинг баёноти популистик ва ҳеч қандай асосга эга эмас. СССРнинг хорижий активларига бўлган ҳуқуқларимиз шубҳасиздир, уларни қайта кўриб чиқишга уринишлар қонуний асосга эга эмас”, дейди Захарова.
Шу билан бирга, дипломат Россия СССРнинг вориси эканлигини, бу мақом халқаро ҳамжамият томонидан тан олинганини, шунингдек, Халқаро суд томонидан тасдиқланганини эслатган.
“Халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан, 1991 йилги геосиёсий ўзгаришлар СССРнинг халқаро ҳуқуқ субъекти сифатида йўқ бўлиб кетишига олиб келмади. “СССР” номи остидаги давлат йўқ бўлмади, балки “Россия Федерацияси” номи билан халқаро юридик шахслигини давом эттирди. Халқаро ҳуқуқда бундай ҳодисаларни белгилаш учун “ворислик” тушунчаси қўлланилади. Шундай қилиб, Россия Федерацияси СССРнинг вориси ҳисобланади”, дея аниқлик киритган Захарова.
Захарованинг таъкидлашича, Россия қонуний ворис сифатида СССРнинг ташқи давлат қарзини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
“Ушбу мақомга асосланиб, Россия СССРнинг хорижий мулкига эгалик ҳуқуқини амалга оширади. Ажабланарлиси шундаки, украиналик дипломатлар қандайдир мулк ҳуқуқини талаб қилишга уриниб, Россия Украина ва бошқа совет республикалари ёрдамига мурожаат қилмасдан тўлаган СССРнинг мавжуд қарзини эсламайдилар”, деган ТИВ вакили.
У Москвада бу масала буткул тартибга солинган масала сифатида қаралишини, СССР мулкларининг тегишлилиги қайта кўрилмаслигини таъкидлаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь