Ханчжоу-2022. Рашидов Осиё ўйинлари чемпиони бўлди
Спорт
−
27 Сентябрь 2023
6562Улуғбек Рашидов таэквондо бўйича Осиё ўйинлари чемпиони бўлди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ мухбири Шахзод Шукуров хабар берди.
Ўзбекистонлик спортчи финалга қадар гонгконглик Вай Фунг Лони, Хитой Тайпейи вакили Жуй Йи Чуйни, кореялик Хоюн Жинни мағлуб этди ва ҳал қилувчи баҳсда иорданиялик Абдулкарим Заид устидан 2:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.
Айтиш жоиз, бу Улуғбек учун дебют Осиё ўйинлари бўлди, у илк иштирокдаёқ олтин медални қўлга киритди.
Шунингдек, таэквондо бўйича чемпионлик учун баҳс олиб борган яна бир ўзбекистонлик спортчи Феруза Содиқова -67 кг вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритди. У финалда Хитойлик Жи Сонг билан жанг олиб борди ва имкониятни бой бериб қўйди.
LiveБарчаси