Спорт йўналишида йилнинг энг яхши сурати аниқланди

Спорт

image

Голландиянинг World Press Photo жамғармаси томонидан ташкиллаштирилган World Press Photo Award халқаро танловида ғолиблар номи аниқланди. 

Спорт йўналиши бўйича фотограф Марк Блинчнинг сурати ғолиб деб топилди. Ушбу сурат 2019 йилнинг май ойида олинган. Ўшанда ярим финалнинг еттинчи ўйинида “Торонто” ва  “Филадельфия Сиксерс” жамоалари ўзаро куч синашган эди.

Ўйинда ҳисоб 90:90 бўлиб турган бир вақтда, энг сўнгги сонияларда саватчага отилган тўп омадли якунланган. Тўп доирага тўрт маротаба урилган ва сўнгра саватчага тушган. Марк Блинч айнан мана шу вақтда суратга олишга муваффақ бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баскетбол

Баҳолаганлар

220

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг