Афсонавий Браянт ва қизига ҳайкал ўрнатилди
Спорт
−
28 Январь 2022
4118Кеча, 27 январь куни “Лос-Анжелес Лейкерс”нинг собиқ баскетболчиси Коби Браянт ва унинг қизи Жанна хотирасига улар авиаҳалокатга учраган жойда ёдгорлик ўрнатилди.
Ёдгорлик ҳайкалтарош Ден Медина томонидан яратилган. Унда Кобе ўзининг Лейкерс либосида қизи Жанна билан кетаётгани тасвирланган ва у ҳам спорт формасида, қўлида баскетбол тўпини ушлаб олган.
Ҳайкал Калифорния штатининг Калабазас шаҳрида, улар вертолёт ҳалокатига учраган кунга икки йил тўлиши муносабати билан ўрнатилган. Бортда Коби ва Жаннадан ташқари яна етти киши бўлган.
Эслатиб ўтамиз, мемориалда 2020 йил 26 январда содир бўлган вертолёт ҳалокатида вафот этганларнинг исмлари ёзиб қўйилган.
Маълумот учун, барча даврларнинг энг буюк баскетболчиларидан бири сифатида танилган Браянт беш марта NBA чемпионлигини қўлга киритган, 18 карра “All-star”, 15 карра “All NBA” жамоасига киритилган. Коби 2008 йил NВА’нинг энг қиммат ўйинчиси (MVP) ва икки марта NBA тўпурари бўлган. Коби вафотидан кейин 2020 йилда “Нейсмит” баскетбол шон-шуҳрат залига киртилган.
LiveБарчаси