“Спартак” клубига ўтиши кутилаётган ўзбекистонлик футболчи 240 минг долларлик таклифни рад этди
Спорт
−
03 Июль 2023
4653“Пари НН” клубининг 22 ёшли ҳимоячиси Иброҳимҳалил Йўлдошев Наманганнинг “Навбаҳор” клубига ўтишни истамади. Бу ҳақда футбол журналисти Фахриддин Рўзиев ўз Telegram саҳифасида маълум қилди.
Қайд этилишича, “Навбаҳор” Йўлдошевга Россияда олаётганидан кўпроқ маош (йиллик 240 минг доллар) таклиф қилган, бироқ “Пахтакор” тарбияланувчиси фаолиятини хорижда давом эттиришни маъқул кўрган.
“Transfermarkt”га кўра, Йўлдошевнинг қиймати салкам 1 миллион еврони ташкил этади. У ортда қолган мавсумда Россия чемпионатида 28 та баҳсда майдонга тушиб, 2 та гол уришни уддалади.
Эслатиб ўтамиз, июнь ойи охирида Россия Премьер-лигасининг энг номдор клубларидан ҳисобланган Москванинг “Спартак” клуби ўзбекистонлик ҳимоячига қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди. “Спартак” чап қанотини Иброҳимҳалил Йўлдошев билан кучайтирмоқчи. Москва клубида бу позиция тиззасидан жароҳат олган португалиялик Томаш Таварешдан сўнг, узоқ муддатга эгасиз қолиб кетиши мумкин.