SpaceX ходимлари Илон Маскдан шикоят қилди
Олам
−
13 Ноябрь 2023
5481SpaceX ходимлари иш пайтида жароҳатланаётганлари сабаб компания директори Илон Маскдан шикоят қилди. Бу ҳақда “Газета.ru” нашри хабар берди.
Уларнинг сўзларига кўра, ходимлар Маскнинг орзуси ушалиши – тезроқ Марсга учиб бориб, у ерда колония ташкил қилиш истаги сабаб сўнгги тўққиз йилда 600 дан ортиқ тан жароҳати олиш билан боғлиқ ҳолат юз берган.
Агентлик маълумотларига кўра, кўплаб ишчилар жиддий жароҳат олган ёки бир умрга ногирон бўлиб қолган. Жумладан, SpaceX компаниясининг юздан ортиқ ходими кесилишлар ёки яралардан азият чеккан, 29 ҳолатда эса суяклар синган ёки чиқиб кетган, тўққизта ҳолатда бош суяги ёрилган. Бундан ташқари, саккизта бахтсиз ҳодиса натижасида жабрланганларнинг оёқ-қўллари кесилган, етти кишининг кўзлари шикастланган, яна беш нафари куйиш жароҳатини олган.
Билдирилишича, ходимларнинг тан жароҳатига Маск белгилаган муддатда вазифани бажариш учун асосий хавфсизлик талабларини эътиборсиз қолдираётгани сабаб бўлган. Манбанинг маълум қилишича, SpaceX'да ишчилар ўз хавфсизлиги учун жавобгарликни оладиган сиёсат амал қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Адлия вазирлиги Илон Маскнинг SpaceX компанияси устидан судга мурожаат қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь