АҚШ Адлия вазирлиги SpaceX'ни судга берди

Олам

image

АҚШ Адлия вазирлиги Илон Маскнинг SpaceX компанияси устидан судга мурожаат қилди. Бу ҳақда кеча, 24 август куни вазирлик сайтида маълум қилинди.
Даъво аризасида айтилишича, SpaceX камида 2018 йил сентябридан 2022 йилнинг майигача АҚШдаги бошпана изловчилар ва қочқинларни “Муҳожирлик ва фуқаролик тўғрисида”ги қонунни бузган ҳолда, ариза беришдан тўхтатиб келган ва уларни фуқаролик мақоми туфайли ишга олиш ёки кўриб чиқишдан бош тортган.

Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, бир неча йил давомида иш ўринлари эълонларида компания "экспорт назорати тўғрисидаги қонунларга" кўра, SpaceX фақат АҚШ фуқаролари ва қонуний доимий резидентларни ёллаши мумкин, деб нотўғри даъво қилган. Бироқ, ушбу федерал қонунлар бундай чекловларни белгиламайди. Қўшма Штатлардаги қочқинлар ва бошпана изловчилар АҚШ фуқаролари билан тенг шароитларда яшашлари ва ишлашлари мумкин.

"Бошпана изловчилар ва қочқинлар ҳаётларида кўплаб тўсиқларни енгиб ўтган. Фуқаролик мақомига кўра ишга жойлашиш – ноқонуний камситиш", дейилади АҚШ Адлия вазирлигининг баёнотида.

Вазирлик ўз даъвоси билан қочқинликка даъвогарларнинг резюмеларини адолатли кўриб чиқишга, шунингдек, фуқаролик мақоми туфайли ишга жойлашиш рад этилганларга товон пули тўлашга эришмоқчи.

Компания ҳозирча вазиятга изоҳ бермаган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ SpaceX Илон Маск

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг