Совуқ ҳаво энерготизимни фалаж қилди – Гидромет мутахассиси
Жамият
−
14 Ноябрь 2022
106279 ноябрдан республикага кириб келган совуқ антициклон оқими энерготизимни фалаж ҳолатга олиб келди. Бу ҳақда Ўзгидромет мутахассиси Эркин Абулаҳатов айтиб ўтди.
Ижтимоий тармоқларда Энергетика вазирлиги ҳузуридаги миллий деспетчерлик унитар корхонаси директорининг вақти-вақти билан жойларда электр узилишларни узиб қайта ёқиб туришга топшириқ берган хати тарқалди.
“Бундай вазиятда табиийки Энергетика вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан олдиндан узиш тўғрисидаги огоҳлантириш мажбуриятлари истеъмолчиларга етказилмайди. Бу имконсиз. Одатдагидек, бундай вазиятда истеъмолчиларимиз тизимни яна “кечиради”. Аслида, энергетик корхоналарнинг истеъмолчига электр токини етказиб беришдаги мажбуриятларида токни тармоқдан узишдан олдин огоҳлантириш бериш мажбурияти юклатилган ва табиийки, ҳозирги ҳолатда миллионлаб истеъмолчилар электр корхонасини судга беришга ҳақли”, дейди Ўзгидромет мутахассиси Эркин Абдулаҳатов.
Шунингдек, у ҳароратнинг иқлимий меъёрдан 4-5 даража пасайиши бу аномал совуқ кўрсаткич эмаслигини, метеорология ва ҳуқуқий ҳужжатларда аномал совуқ тушунчаси иқлимий меъёрдан 8 даражадан паст ҳароратга нисбатан айтилишини маълум қилган.
“Ҳа, ҳароратни иқлимий меъёр қийматларидан 4-5 даража совуқ бўлишини таъминлаган совуқ антитциклон энергетик тизимимизни куз-қиш мавсумига қандай тайёргарлик кўрганини кўрсатди. Ижтимоий тармоқларда ўтказилган сўровнома бўйича республика аҳолисининг 83 %и жойларда газ босими пасайгани ва электр тармоқларида узилишлар бўлганини тасдиқлаган”, дейди Абдулаҳатов.
Унинг қайд этишича, бугундан бошлаб антитциклон шарққа томон ҳаракатланиб, республикадан тўлиқ чекинади. Тунги ва кундузги ҳароратлар кўтарилиб, аста-секин суткалик ҳароратлар иқлимий меъёрларга қайтади.
“Қиш мавсумидаги аномал совуққа бизнинг ҳозирги энерготизм бу туришда тайёр эмас. Бу кетишда, балки ўшанда кичик блекаутлар ҳам кузатилар”, дейди мутахассис.
LiveБарчаси