Сон Хён Мин Европага қайтиши мумкин
Спорт
−
22 Октябрь 2918 2 дақиқа
Жанубий кореялик футболчи Сон Хён Мин 2026 йилги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида Европага қайтишни режалаштирмоқда. Сон MLS'даги жорий мавсум якунлангач, қисқа муддатли ижара асосида Европага қайтишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Sports Chosun” нашри хабар берди.
Манбага кўра, Сон Хён Миннинг олдида турган вариантлар орасида энг мақбули сифатида Италиянинг “Милан” жамоаси кўрилмоқда. Соннинг бу қарори афсонавий футболчи Дэвид Бекхэм йўлини эслатади. Бекхэм ҳам 2007 йилда MLS'даги “Лос-Анджелес Гэлакси”га ўтганидан сўнг, 2009 йилда “Милан”га ижарага бориб, 2010 йилги Жаҳон чемпионатига шундай тайёргарлик кўрган эди.
Сон Хён Мин айни дамда MLS'нинг “Лос-Анжелес” клуби сафида ўйнамоқда. У жамоага ёзда “Тоттенхэм”дан ўтган эди. Сон “Лос-Анжелес” сафида 10 ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
“Лос-Анжелес” 2025 йилги MLS мавсумини Ғарбий конференцияда учинчи ўринда якунлади ва плей-офф босқичида чемпионлик учун асосий номзодлардан бири сифатида кўрилмоқда. Мавсум тугагач, Сон Хён Мин Европага ижарага ўтиш орқали ўз формасини сақлаб қолиш ва 2026 йилги Жаҳон чемпионатига максимал тайёргарлик кўришни мақсад қилган.
ОАВ маълумотига кўра, агар трансфер амалга ошса, Соннинг “Милан”даги ижара шартномаси 2026 йил бошида бошланиб, MLS'нинг янги мавсуми бошлангунига қадар давом этади.
Маълумот учун, Сон Хён Мин 2015 йилдан 2024 йилгача “Тоттенхэм” жами 396 та ўйинда майдонга тушиб, 162 та гол ва 81 та голли узатмани муаллифи ҳисобланади. Сон 2021-2022 йилги Англия Премьер-лигаси мавсумида Муҳаммад Салоҳ билан биргаликда “Олтин бутса” совринини қўлга киритган эди.