Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунни имзолади.

Киритилган кўшимчаларга кўра, айрим ҳудудларда солиқ солишнинг алоҳида тартибини назарда тутувчи солиқ режими киритилди.

Алоҳида ҳудудлар қуйидагилардан иборат:

•    Фарғона вилоятининг Сўх тумани;
•    Риштон туманининг Чўнғара маҳалласи;
•    Фарғона туманининг Шоҳимардон, Ёрдон маҳаллалари ва Ҳосилот маҳалласининг Тоштепа – 2 кўчаси.

Айрим ҳудудларда солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:

•    фойда ва даромад солиғи бўйича – 1 фоиз;
•    тадбиркорлар учун ҳар чоракда 25 минг сўм;

ижтимоий солиқ бўйича:

•    юридик шахслар учун – 1 фоиз;
•    якка тартибдаги тадбиркорлар учун – йилига БҲМнинг камида 1 баравари;
•    айланмадан олинадиган солиқ бўйича – 1 фоиз (2021 йил 1 январдан юзага келадиган муносабатларга нисбатан ҳам қўлланилади).

Давлат органлари солиқ солиш объектларига оид маълумотларни солиқ органларига реал вақт режимида электрон шаклда тақдим этади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Мақола муаллифи

Теглар

солиқ

Баҳолаганлар

196

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг