Солиқ ҳисоботини вақтида топширмаганлик учун санкциялар бекор қилинади
Жамият
−
08 Сентябрь 2021
3981Кеча, 7 сентябрь куни Ўзбекистон Презиеднти “Солиқ мажбуриятларини бажаришда тадбиркорлик субъектларига янада қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
Мазкур фармонга мувофиқ 2022 йил 1 январдан бошлаб:
- камерал солиқ текшируви натижалари бўйича аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар қўлланилмайди;
- тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ ҳисоботини белгиланган муддатларда тақдим этмаганлик учун молиявий санкциялар бекор қилинади.
- 2022 йил январь – июль ойларида Хоразм вилояти давлат солиқ бошқармасида ҳисобда турган солиқ тўловчиларнинг ҚҚС, акциз солиғи, айланмадан олинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботларининг солиқ органлари томонидан ҳисоблаб чиқарилиши ва шакллантириб берилиши бўйича эксперимент ўтказилади.
LiveБарчаси