Солиқ ҳисоботини вақтида топширмаганлик учун санкциялар бекор қилинади
Local
−
08 September 2021 4702 1 minute
Кеча, 7 сентябрь куни Ўзбекистон Презиеднти “Солиқ мажбуриятларини бажаришда тадбиркорлик субъектларига янада қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
Мазкур фармонга мувофиқ 2022 йил 1 январдан бошлаб:
- камерал солиқ текшируви натижалари бўйича аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар қўлланилмайди;
- тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ ҳисоботини белгиланган муддатларда тақдим этмаганлик учун молиявий санкциялар бекор қилинади.
- 2022 йил январь – июль ойларида Хоразм вилояти давлат солиқ бошқармасида ҳисобда турган солиқ тўловчиларнинг ҚҚС, акциз солиғи, айланмадан олинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботларининг солиқ органлари томонидан ҳисоблаб чиқарилиши ва шакллантириб берилиши бўйича эксперимент ўтказилади.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28