Сохта Green Card ютуғи учун жами 4 млрд сўм ундирган шахслар қамалди

3-саҳифа

image

Самарқанд ва Жиззах вилоятида яшовчи одамларни Green Card ютганига ишонтириб, 4 миллиард сўм миқдоридаги пулни ўзлаштирган бир гуруҳ шахслар қамалди.

Қайд этилишича, муқаддам фирибгарлик жинояти билан судланган, Самарқанд шаҳрида яшовчи 35 ёшли жиноий гуруҳ раҳбари масъулияти чекланган жамият ташкил этган. Унга 24-25 ёшли қизларни ишчи сифатида ёллаган. Уларнинг режасига кўра, уюшган гуруҳ аъзоларини МЧЖнинг Самарқанд ҳамда Жиззах шаҳридаги филиалларига масъул шахс этиб тайинлаган.

Гўёки улар ўзини Green Card’дан ютуқ чиққан қиз сифатида таништириб, қўлга киритган пулларни гуруҳ раҳбарига етказиб турган.

Жабрланган фуқароларга кўра, гуруҳ раҳбари Green Card ютган қизлар билан никоҳ гувоҳномаси қилдириб, виза олиш учун барча ҳужжатларни тўғрилаб беришни ваъда қилган.

Шунингдек, ютуқ чиқмаган фуқароларга ютуқ чиққанини айтиб, қарз шартномаси, хизмат кўрсатиш шартномаси ва шунга ўхшаш сохта шартномаларни тузган. Фуқароларга авиачипта олиб бериш ва АҚШ элчихонасидан виза олиш учун қўлга киритилган пулларни МЧЖнинг ҳисоб рақамига кирим қилгани тўғрисида сохта ҳужжатлар кўрсатган.

Жиноий гуруҳ жиззахлик 19 нафар, самарқандлик 45 нафар жабрланувчининг жами 4 млрд сўмини ўзлаштирган ва манфаатлари йўлида ишлатиб юборган.

Ушбу ҳолат Жиноят қидирув бўлими Самарқанд шаҳар судининг очиқ суд мажлисида кўриб чиқилган. Гуруҳ аъзоларининг айримларига нисбатан 9 йилу 9 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Шунингдек, жиноий гуруҳдаги 3 нафар қиз эса 5 йилга озодликдан маҳрум этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

фирибгарлик Green Card

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг