Соғлиқни сақлаш вазирига биринчи ўринбосар тайинланди
Жамият
−
16 Июль 2020 12342 1 дақиқа
Ўзбекистон Президентининг тегишли қарорига асосан Абдуҳаким Мўминович Ҳожибоев Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Бу ҳақда шу йилнинг 15 июль куни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида пандемия билан боғлиқ вазият муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида ҳам маълум қилинди.
Абдуҳаким Ҳожибоев ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди. Ҳожибоев шу тариқа мазкур лавозимга учинчи бор тайинланди.
Аввалроқ, Соғлиқни сақлаш вазирига тўртта янги ўринбосар тайинланганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь